20:34 / 06.08.2020
2726

Вашингтон АҚШдаги сайловларга аралашувчи шахслар ҳақидаги маълумот учун 10 млн доллар ваъда қилди

АҚШ ҳукумати бошқа давлатлар топшириғи билан АҚШдаги сайловларга аралашувчи одамлар ҳақидаги маълумот учун 10 млн доллар тўлашга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

Фото: AP

Вашингтон ушбу мукофот пулини 3 ноябрда ўтадиган навбатдаги президент сайловлари олдидан эълон қилди

“Давлат департаментининг “Адолат учун мукофот” дастури хорижий ҳукумат топшириғи ёки назорати билан киберҳужумларда иштирок этиб, АҚШдаги сайловларга аралашувчи ҳар қандай одамнинг шахси ва қаердалигини аниқлашга имкон берувчи маълумот учун 10 млн доллар мукофот пули таклиф қилади”, деб айтган Помпео журналистларга.  

АҚШ ҳукумати Россиянинг АҚШдаги навбатдаги президент сайловларига аралашишга уриниши мумкинлиги ҳақида бир неча маротаба таъкидлаб ўтган. Июлда АҚШ молия вазирлиги россиялик тадбиркор Евгений Пригожин билан алоқадор бир неча шахс ва компанияларга қарши санкциялар киритган. Пригожин 2018 йилда АҚШдаги 2016 йилги сайловларга аралашишда айбланиб, санкциялар остига тушган.

Top