Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдамни маъқуллади
Ёрдамнинг янги пакетига Америка ҳарбий омборларидаги қуроллар: Patriot тизимлари учун ракеталар, Stinger зенит-ракеталари, танкка қарши Javelin тизимлари, Bradley жанговар машиналари киради.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага 400 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишни буюрди, дея хабар берди Оқ уй.
«АҚШ Конституцияси ва қонунлари билан президент сифатидаги ваколатларимдан фойдаланган ҳолда, Давлат котибига 400 млн доллар ажратиш топшириғини бердим. Бу маблағлар Мудофаа вазирлиги харажатлари, ҳарбий тайёргарлик, шунингдек, Украинага ёрдам кўрсатиш учун сарфланади», дейилади релизда.
Politico нашрининг ёзишича, ёрдамнинг янги пакетига Америка ҳарбий омборларидаги қуроллар: Patriot тизимлари учун ракеталар, Stinger зенит-ракеталари, танкка қарши Javelin тизимлари, Bradley жанговар машиналари киради.
24 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага 61 миллиард доллар миқдорида қўшимча молиявий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган қонун лойиҳасини имзолаган эди.