Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади
Ушбу тизим кенг кўламли технологик кузатувдан фойдаланган ҳолда террорчилар ҳаракатини кузатиш, шунингдек, уларни ушлаш ва ҳибсга олишда кўмаклашиш имконини беради.
Тожикистон Бош прокуратураси ва АҚШ Давлат департаменти ўртасида террорчилар ҳаракатини кузатиш мақсадида шахсий маълумотларни таққослаш ва баҳолаш тизимини (PISCES) жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ҳужжат 8 май куни Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон ва АҚШ элчиси Мануэл Микаллер ўртасидаги учрашув якунлари бўйича имзоланган.
Тожикистон Бош прокуратураси сайтида маълум қилинишича, ушбу тизим кенг кўламли технологик кузатувдан фойдаланган ҳолда террорчилар ҳаракатини кузатиш, шунингдек, уларни ушлаш ва ҳибсга олишда кўмаклашиш имконини беради.
Учрашувда икки давлат хавфсизлигига таҳдидлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, зўравон экстремизм ва терроризм, кибержиноятлар, трансмиллий уюшган жиноятлар ва бошқа кўринишларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича ахборот алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Томонлар турли соҳаларда икки томонлама ҳуқуқий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026