Жамият | 19:37 / 07.02.2016
36421
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тақиқланган компьютер ўйинлари рўйхати тузиб чиқилди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши пойтахт ҳокимияти қошидаги Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда тақиқланган компьютер ўйинлари рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги ёшлат ташкилотидаги ахборот манбасига таяниб хабар қилди.

Мазкур рўйхатга зўравонлик, диний экстремизм, қимор ҳамда порнографик саҳналар мавжуд ўйинлар киритилди.

Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, рўйхатни шакллантиришга тажрибали педагоглар, психологлар ва бошқа мутахассислардан иборат махсус комиссия жалб этилган. Ўйинлар эса нафақат зўравонлик ва шафқатсизлик, балки ўзбек менталитети, бошқа миллатларнинг диний туйғуларига таъсир кўрсатиш, қиморли ўйинлар, бошбошдоқлик ва бошқаларни тарғиб қилиш жиҳатидан ҳам кўриб чиқилмоқда.