Ўзбекистон | 13:57 / 20.06.2022
9526
1 дақиқада ўқилади

«Хусусий ОАВ фаол ишлаяпти, яхши таклифларини ошкора беришяпти» – Шавкат Мирзиёев

Конституцион ислоҳотлар муҳокамасига оид йиғилишда иштирок этаётган давлат раҳбари ОАВ фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди.

Фото: Kun.uz

“Сўнгги йилларда, сўз эркинлиги оммавий ахборот воситалари ҳам анча ривожланди. Олдин марказий телеканаллардан бошқа нима бор эди? Ҳеч нарса. Ҳозир Халқаро пресс-клуб, қатор хусусий телеканаллар очилди. 

Шахсан ўзим ОАВда чиққан таклифларни мунтазам кузатиб боряпман. Давлат телевидениесида кўп нарса йўқ. 

Хусусий ОАВ, телеканаллар фаол ишлаяпти. Халқимизнинг эркин фикри, яхши таклифларини ошкора беришяпти. Бу ҳам очиқлик сари қилган ҳаракатларимиз белгиси, бу ислоҳотларда давом этамиз” – дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид