Жаҳон | 07:03 / 25.02.2016
2964
1 дақиқада ўқилади

БМТ Сурия ҳудудига биринчи инсонпарварлик юкини ташлади

БМТ Суриянинг Даур-аз-Зўр шаҳри аҳолисига биринчи инсонпарварлик юкини етказиб берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда БМТ бош котибининг ўринбосари Стивен О'Брайен маълум қилди.

21 тонналик юк ИШИД жангарилари томонидан қамал қилинган ҳудудлар аҳолисига мўлжалланган.