Ўзбекистон | 17:52 / 15.03.2016
2853
3 дақиқада ўқилади

«Газпром» 2016 йилда Ўзбекистондан 4 млрд куб газ сотиб олади

Россиянинг «Газпром» компанияси«Ўзбекнефтегаз» Миллий ҳолдинг компанияси билан жорий йилда 4 млрд куб газ харид қилиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда "Прайм" нашри хабар тарқатган.

«2015 йилнинг декабрида биз «Ўзбекнефтегаз» МҲК билан 2016 йилда 4 млрд куб газни сотиб олиш ҳақида келишувга эришгандик», дейилади хабарда.

«Газпром» ва «Ўзбекнефтегаз» МҲК ўртасида 2012 йилнинг декабрида тузилган келишув асосида 2013 йилдан 2015 йилгача ўзбек гази Россияга етказиб берилган.

Шу йилнинг январь ойида «Газпром» 2016 йилда Туркманистон газини харид қилишни тўхтатиши, Россия 2016 йилда Ўзбекистондан харид қиладиган газ ҳажми Туркманистон ўтган йили етказиб берганига (3,1 миллиард куб метр) нисбатан кўп бўлиши ҳақида хабар берилганди. Бу хабар Россиянинг газ холдинги бошқаруви раиси Алексей Миллер томонидан тасдиқланган.

«Газпром» ва «Туркмангаз» узоқ вақтдан бери туркманистон газининг нархи борасида тортишиб келмоқда. 2015 йилнинг ўртасида расмий Ахшобод «Газпром»ни сотиб олинган газ учун пул тўламаганликда айблади. 2015 йилнинг июнида эса «Газпром», «Туркмангаз» томонидан газнинг нархи қайта кўриб чиқилиши мунособати билан, Стокгольм арбитраж судига мурожаат қилди.

«Газпром» 2001 йилдан бери Ўрта Осиё газ ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2014 йилда «Газпром» томонидан Ўрта Осиёдан 29,52 миллиард кубометр газ остиб олинган. Улардан 10,98 млрд куби Туркманистондан, 7,38 млрд куби Ўзбекистондан ва 10, 95 млрд куби Қозоғистондан.

«Газпром» томонидан сотиб олинаётган газ «Ўрта Осиё – Марказ» (САЦ) газ қувури орқали ташилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон газ қазиб олувчи дунёдаги энг йирик давлатлар ўнлигига киради (йилига 63—65 миллиард куб метр газ), МДҲ давлатлари орасида эса учинчи ўринни эгаллайди.

Ашхобод “Газпром” туркман газини сотиб олишни тўхтатганини маълум қилди

“Газпром” Ўзбекистондан газ харид қилишни кўпайтирди

“Газпром” раҳбари Алексей Миллер Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажми кўпайтирилишини тасдиқлади