Жаҳон | 14:40 / 22.03.2016
2279
1 дақиқада ўқилади

Брюссель метросининг Маальбек бекатидаги портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди

Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги Маальбек метро бекатида содир этилган теракт натижасида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маҳаллий полицияга асосланиб, хабар тарқатган.

"Айни вақтда портлаш туфайли қурбон бўлганларнинг аниқ миқдори аниқ эмас. Ҳудудда текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча 10 кишининш жасади аниқланган. Қурбонлар сони ортиши мумкин", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, Брюсселдаги метронинг 2 бекатида портлаш содир этилгани ҳақида хабар берилганди. Портлашларнинг иккинчиси "Шуман" бекатида юз берган.