20:12 / 22.03.2016
1736

Бельгияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Бельгия ИИВ раҳбари Жан Жамбон Брюсселдаги терактлар туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам жорий этилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Le Soir газетаси хабар тарқатган.

Расмий маълумотларга кўра, бугун мамлакат пойтахтида содир этилган давомли терактлар натижасида 31 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 200га яқин киши жароҳатланган.

Брюсселдаги воқеалар мамлакат тарихидаги энг йирик теракт сифатида қайд этилди.

Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Европа марказида теракт. Бельгия фожиаси. Онлайн

Top