Жамият | 12:51 / 25.04.2016
2734
1 дақиқада ўқилади

Бир тўй маш-машаси: орзу-ҳавас инсонни ёки бор этади ёки хор...

Видеороликда тасвирланган тўй маросими Туркиянинг Трабзон шаҳрида бўлиб ўтган. Тўйини антиқа ва ноодатий тарзда ўтказишни истаган келин ва куёв ҳавода ҳаракатланаётган қайиқдан йиқилиб тушган.

Маросимни одатдаги Туркия урф-одатларига номувофиқ тарзда ўтказмоқчи бўлган, антиқа қайиқлар билан меҳмонларга ўзини кўз-кўз қилмоқчи бўлган куёв нафақат ўзи, балки умр йўлдошининг ҳаётини хавф остига қўйиб, соғлиғига путур етказди.

Бу нима?..
Бойликни кўз-кўз қилишми, одамлар ҳайратига сабаб бўлишми, замонавий дунёнинг телба ўйинларими, орзу-ҳавасми ва ёки пешонада ёзилганими?..

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳлар турлича бўлиб, уларнинг аксарияти бу ҳолатни кулгуга олган бўлса, бошқалари келинга раҳми келиб, куёвнинг бу "қилиғи"ни қаттиқ танқид қилишган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin