«Камолон ош» маркази раҳбари Саъдулла Саидов вафот этди
Саъдулла Саидов шу кунларда чет эл сафарида бўлган. У хорижда ҳаётдан кўз юмгани айтиляпти. Марҳумнинг жасади яқин вақт ичида Тошкентга олиб келинади.

Тошкент шаҳрида жойлашган “Камолон ош” маркази асосчиси ва раҳбари Саъдулла Саидов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Kun.uz’га марҳумнинг яқинлари хабар берди.
Маълумотларга кўра, Саъдулла Саидов шу кунларда чет эл сафарида бўлган. У Таиландда ҳаётдан кўз юмгани айтиляпти. Жасад яқин вақт ичида Тошкентга олиб келинади.
Саъдулла Саидов аслида банк соҳаси мутахассиси ҳисобланган. У бир неча йил муқаддам “Камолон ош” марказини очганди, марказ қисқа вақт ичида пойтахтда катта шуҳрат қозонган эди.
Kun.uz тадбиркорнинг яқинларига таъзия билдиради.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025