Иқтисодиёт | 17:07 / 13.04.2022
31045
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси кўтарила бошлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олти бор пастлашдан сўнг кўтарилди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,97 сўмга кўтарилиб, 11 335,97 сўмни ташкил қилди. Евро 20,28 сўмга пастлаб, 12 282,52 сўм бўлди. Рубль 6,57 сўмга кўтарилиб, 141,88 сўм бўлди.

12 апрель куни долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор пастлаб, 11 315 сўмни ташкил қилганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид