Ўзбекистон | 07:27 / 30.07.2021
3449
1 дақиқада ўқилади

Қибрай туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ва хонадоннинг ёлланма ишчиси ўлдириб кетилди

2021 йил 29 июль куни Қибрай туманида яшаган А.Е., М.А., М.Е., А.Е. ва уларнинг хонадонида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган К.Қ.лар вахшийларча ўлдирилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И. исмли фуқарога нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. 

«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга оид