Ўзбекистон | 16:30 / 27.02.2025
6627
3 дақиқада ўқилади

2 миллиард сўмлик соврин жамғармаси: IQMath-2025 олимпиадаси ғолибларини нималар кутмоқда?

Ўзбекистонда математика фани бўйича IQMath-2025 олимпиадасига рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу нуфузли танлов Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази ҳамкорлигида ташкил этилиб, соврин жамғармаси 2 миллиард сўмни ташкил этади ва энг иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантиришга қаратилган.

Фото: IQMath-2025

IQMath-2025 мусобақаси натижаларига кўра энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

  • Биринчи ўрин – BYD электромобили
  • Иккинчи ўрин – Apple iPad Pro M4
  • Учинчи ўрин – Apple iPhone 16 Pro Max
  • Жамоавий соврин – 4+1 Англияда ёзги мактаб

Бу йилги танлов нафақат ютуқлар, балки халқаро миқёсдаги таълим имкониятларини ҳам тақдим этади. Англияга йўлланмани қўлга киритган жамоа ёзги мактабда иштирок этади.

IQMath-2025 танловида 10–11-синф ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда 20 ёшдан ошмаган ёшлар қатнашиши мумкин.

Олимпиада икки босқичдан иборат:

Биринчи босқич (1–10 апрел):

  • iq-math.uz платформаси орқали онлайн тест (30 та савол, 60 дақиқа).
  • Энг юқори балл тўплаган 500 нафар иштирокчи иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритади.

Биринчи босқичда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш, қатнашиш ва натижаларни аниқлаш iq-math.uz таълим платформаси орқали амалга оширилади.

Иккинчи босқич (18–21 апрел):

  • Республика кесимида Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети биносида оффлайн шаклда ўтказилади.
  • (5 та масала, 90 дақиқа)
  • Ғолиблар якуний натижаларга кўра аниқланади.
  • Ғолиблар рўйхати "iq-math.uz" сайтида ва UDEA ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.

IQMath-2025 олимпиадасида қатнашиш истагида бўлган ёшлар 2025 йил 10 февралдан 30 мартгача iq-math.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтмаганлар олимпиадада иштирок эта олмайди.

Олимпиада ғолиблари учун мукофот жамғармаси 2 миллиард сўмни ташкил этади.

Олимпиада якунларида энг юқори балл қўлга киритган мактаб жамоаси Англияда ёзги мактабга йўлланма қўлга киритади.

Иккинчи босқич иштирокчилари университет талабаси бўлганда, 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида “UDEA стипендияси” билан тақдирланади.

IQMath-2025 олимпиадаси ташкилотчиларидан бири бўлган UDEA университети замонавий иқтисодиёт ва технологиялар бўйича мутахассислар тайёрловчи етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университетда бизнес, молия, IT ва тилшунослик йўналишларида бакалавриат ҳамда магистратура дастурлари мавжуд.

2025 йил учун UDEA 200 та тўлиқ грант ажратган бўлиб, талабаларга Ковентри университети дастурларида бепул таҳсил олиш ва кафолатланган ишга жойлашиш имконияти тақдим этилади.

Математика бўйича IQMath-2025 олимпиадаси ҳақида батафсил маълумотни iq-math.uz сайти ҳамда UDEA расмий платформалари орқали олиш мумкин.

📢 Олимпиадада иштирок этиш мутлақо БЕПУЛ!

📌 Манбалар:

iq-math.uz | https://t.me/udeauz | https://t.me/Fan_olimpiadalari_M

Реклама ҳуқуқи асосида