Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг II xалқаро олимпиадаси етти мамлакат ёшларини бирлаштирди
Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан “Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг II халқаро олимпиадаси ўтказилди.
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус ва Туркия давлатлари олий тиббиёт ўқув юртларидан 300 га яқин талаба-ёшлар бевосита, икки мингдан ортиқ ёшлар онлайн кўринишда иштирок этди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Иноятов, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Ж.Ризаев, Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори, академик С.Багненко, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Ш.Жумаев, Тошкент давлат стоматология институти ректори Н.Ҳайдаров, Истанбул маданият университети тиббиёт факультети декани Pençe Sadrettin сўзга чиқиб, олимпиаданинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.
Олимпиадада дастлаб 30 та фан бўйича талабалар тест орқали билимларини синовдан ўтказишган бўлса, иккинчи босқичда улар назарий ва амалий кўникмаларини намойиш этдилар. Олимпиада ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилди.
Иштирокчиларнинг ижодий ишлари ва лойиҳалари хорижий мамлакатларнинг мутахассислари, профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Халқаро олимпиадада иштирок этган талабалар сертификат билан тақдирландилар.
Олимпиадада Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори, академик С.Багненко (Россия), Херсон давлат университети ректори, профессор А.Спиваковский (Украина), Олий бизнес мактаби – Лоуис миллий университети ректори Уозниак Дариусз (Польша), академик Ю.Полушин (Россия) каби бир қанча олимлар бевосита иштирок этди. Таниқли олимлар СамДТИнинг юқори курс талабалари билан жаҳон соғлиқни сақлаш тизимидаги ютуқлар ва ўзгаришлар, муҳим воқеалар, замонавий раҳбарга қўйиладиган талаблар ҳақида маҳорат дарслари ўтишди.
Халқаро олимпиада доирасида Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамда Санкт-Петербург педиатрия тиббиёт университети, Воронеж давлат тиббиёт университети ва Украинанинг Херсон давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Шу куни Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори, академик С.Багненко, Санкт-Петербург педиатрия тиббиёт университети профессори Д.Буткога институт илмий кенгаши қарорига кўра СамДТИ профессори фахрий унвони берилди.
Олимпиада доирасида талабалар фестивали ҳам ўтказилди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
00:05 / 02.04.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институти университетга айлантирилади
15:30 / 26.03.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг қарийб 1000 нафар ўқитувчи ва шифокорлари донорлик қилди
20:00 / 09.02.2022
СамДТИ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда олис ҳудудларда мунтазам тиббий кўрик ташкил қилмоқда
20:00 / 14.12.2021