14:31 / 05.07.2019
11932

Беҳзод Йўлдошев АЭС ҳақида: «Одамлар хавотир олмасин, олимларимизнинг бунга салоҳияти етади»  

Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқаро пресс клубда мутахассисларга АЭС бўйича кўплаб саволлар берилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Бошқа давлатларга қарам бўлиб қолмайсизми? Атом электр станциясида ишловчи мутахассислар тайёрланяптими?

Қайд этилишича, бу саволларга Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев жавоб берди.

– Бу борада юртимизда мутахассислар етарли. Қурилиши юзасидан экспертлар ишлаяпти. Биз энергетика соҳасида нимаики янгилик қилмоқчи бўлсак, шу станция бизга керак. Олимлар бу борада ўз фикрини айтади ва ҳиссасини қўшади. 

Одамлар хавотир олмасин, олимларимизнинг салоҳияти буни ўрганиш, таҳлил қилиш, фикр билдиришга етади. Электр энергияси таъминоти борасидаги даражамиз дунёда 40-ўриндан 70-ўринга тушганимиз рост. Сабаби битта, бир жойда депсиниб турдик. Лекин мазкур станция қурилиши муаммоларимизни ҳал этишга олиб келади. Электр энергияси таъминоти сезиларли даражада яхшиланади. 

Хавфсизлик, билим, масъулият жуда керак. Иш бошланди. Кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам жиддий киришилган. 

Бундан олдин, АЭС қурилиши учун танланган майдонда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичига старт берилганди.

Мавзу
Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда биринчи Атом элект станцияси қурилиши бўйича ҳаракатлар бошланди
Барчаси
Top