Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония дунёдаги энг қудратли атом электр станциясининг ишлашига рухсат берди
Касивадзаки-Карива АЭС хавфсизлик талабларига мос деб топилди.
Фото: TEPCO
Япониянинг Атом энергиясини назорат қилиш қўмитаси Ниигата префектурасида жойлашган дунёдаги энг қудратли «Касивадзаки-Карива» атом электр станциясининг ишлашига қўйилган тақиқни олиб ташлади.
2021 йил апрел ойида хавфсизлик қоидалари бузилгани сабабли станциянинг ишлаши амалда тақиқланган ва қўмита станцияга ядро ёқилғисини беришдан бош тортган эди.
Шундан бери ядровий назорат органи ходимлари Tokyo Electric Power (TEPCO) компанияси томонидан камчиликларни бартараф қилиш жараёнини кузатиш учун станцияда кўплаб текширувлар ўтказди.
Икки йилдан ортиқ вақт давомида TEPCO атом электр станцияси хавфсизлигини яхшилашда муваффақиятга эришди. Хусусан, террорчилик хуружи ва бўронли об-ҳавога қарши чора-тадбирлар кучайтирилди, ядровий материалларни ҳимоя қилиш ускуналари такомиллаштирилди. Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёшимаса Хаяши Токиодаги матбуот анжуманида ҳукумат «Касивадзаки-Карива»да хавфсизликни яхшилашга катта аҳамият беришини ва мамлакатдаги атом электр станцияларини босқичма-босқич қайта ишга тушириш сиёсатини давом эттириш ниятида эканини таъкидлади.
Энди станцияни қайта ишга тушириш учун Ниигата префектурасининг тегишли қарори талаб қилинади.
«Касивадзаки-Карива» атом электр станцияси Япония денгизи соҳилида жойлашган. У еттита ядро реакторининг умумий қуввати бўйича дунёда биринчи ўринда туради, бу 8,2 минг МВт дан ошади. Ҳозир станциядаги барча энергия блоклари тўхтатилган.
Аввалроқ, Япония ҳукумати ўз энергетика сиёсатини қайта кўриб чиқишни бошлади. Жумладан, янги АЭС қурилишидан воз кечиш, шунингдек, 2011 йилда Фукусима-1 АЭС авариясидан кейин ёпилган реакторларни қайта ишга тушириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш. Рўйхатга, хусусан, «Касивадзаки-Карива» станциясининг олтинчи ва еттинчи энергоблоклари ҳам киритилган эди.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
11:57 / 29.04.2026
АЭСларнинг “қайтиши” уранга талабни ва бу соҳага инвестиция заруратини оширмоқда — Худоёр Мелиев
09:38 / 29.04.2026
Дунёда нечта АЭС бор ва уларнинг биринчиси қаерда қурилган? Барчаси атом электр станциялари ҳақида
22:34 / 25.04.2026