Ўзбекистон | 14:19 / 04.06.2024
4958
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди

11 та давлатдан жами 36 та жамоа иштирок этган мусобақада Ўзбекистон мерганлари 5 марта рекорд натижа қайд этиб, мезбон жамоани ҳам ортда қолдирган.  

Фото: Мудофаа вазирлиги

20−31 май кунлари Туркияда «Энг илғор мерганлар жамоаси» мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этган мусобақада Ўзбекистон мерганлари турли шартларда беш марта рекорд ўрнатиб, юқори натижа қайд этган. 

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи, мезбон Туркия иккинчи, Баҳрайн терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид