Жамият | 22:57 / 29.05.2024
42993
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Фото: "Эзгулик" жамияти

23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди. 

Қайд қилинишича, 2000 йилда туғилган маҳкум ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган. У Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан судланган. Мурданинг бўйин соҳасидаги странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. 

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Мавзуга оид