Ўзбекистон | 17:00 / 24.09.2023
11840
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Qadam” рақамли касблар платформаси SMM курслари учун 20 та грант эълон қилди

Фото: “Qadam” рақамли касблар платформаси

hh.uz статистикасига кўра, SMM, IT, маркетинг, график дизайн, мобилография каби замонавий касблар учун иш берувчилар 4-5 миллион сўмдан 10-15 миллион сўмгача маош тўлашга тайёр. “Qadam” платформаси эса бу касбларни бепул ўрганиш имконини тақдим этмоқда.

Бугунги кунда деярли барча ўқув марказларида SMM ва мобилография курслари ойига ўртача 2,5-3 миллион сўмдан бошланади. Маркетинг курсларида ойлик минимал нарх 6-7 миллион сўмни ташкил қилади. IT соҳасида ҳам нархлар қиймати деярли шундай. Дарслар эса энг камида 3 ой давом этади. Аммо ҳамма ҳам бир неча ойлаб бундай суммани тўлаш эвазига касб ўрганиш имкониятига эга эмас. Бу ўринда “Qadam” платформаси таклиф қилаётган грант замонавий касбларни ўрганиб, ҳаётини ўзгартириш истагида юрган ёшлар учун ажойиб имконият эканлиги аниқ.

“Qadam” – бу ёшларга замоннинг энг талабгир ва даромадли касбларини ўргатишга мўлжалланган онлайн платформа. Бу ерда сиз нафақат ўз соҳасида ҳавас қиларли тажрибага эга бўлган мутахассислардан дарс олишингиз, балки профессионал ривож учун катта имкониятларга эга бўлишингиз мумкин.

Хусусан, “Qadam” талабаларига курс учун бўлиб тўлаш имконияти, иш қуролларини сотиб олиш учун имтиёзли ваучерлар, портфолио яратиш учун амалий ишлар берилади ва платформага мослашишда қийналмасликлари учун шахсий менежер бириктирилади. Курсни тамомлаганларга диплом ва сертификатлар билан бирга ишга жойлашишлари учун тавсияномалар ҳам тақдим этилади.

“Онлайн таълим самарасиз” деган фикр “Qadam” платформаси учун бегона, чунки талабалар дарсларни яхши ўзлаштиришларини назорат қилиш ва керакли пайтда ёрдам бериш учун уларга индивидуал тюторлар тайинланади. Ҳозирда платформа SMM, маркетинг, IT, мобилографияга, график дизайн ва копирайтинг йўналишларида янги онлайн курслар базасига эга.

Айни дамда сиз худди шу курсларда бепул ўқиш учун грантни қўлга киритишингиз мумкин. Бунинг сиздан бор-йўғи махсус сўровномани тўлдириш ва нега бу грантни қўлга киритишни хоҳлаётганингиз, касб ўрганиш сиз учун қанчалик муҳим эканлиги ҳақида мотивацион хат ёзиб қолдириш талаб қилинади.

Сўровномага берилган жавоблар ва мотивацион хатлар “Qadam” жамоаси томонидан бирма-бир кўриб чиқилади ҳамда энг муносиб деб топилган 20 нафар номзод онлайн курсларда бепул ўқиш имконига эга бўлади.

Грантга ариза топшириш муддати 01.10.2023 йил гача этиб белгиланган. Иштиёқингизни кўрсатинг ва даромадли касбларни бепул ўрганиб, муваффақият йўлингизни бошланг!

Рўйхатдан ўтиш: https://qadam.education/grant

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш