Epsilon компанияси Қашқадарёда яна иккита янги газ конларини аниқлади
Инвестицион блокларни ўзлаштиришга тизимли ва профессионал ёндашув, конларни излаш ва маҳсулот қазиб олишнинг замонавий методларини қўллаш натижасида Epsilon компанияси 2019 йил бошидан буён қатор аниқ натижаларга эришиб келмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, шу йил 10 августида Муборак туманидаги Баҳористон тузилмасида очилган нефть ва газ кондетсати Epsilon компанияси олиб бораётган қидирув-бурғилаш ишларининг дастлабки натижаси бўлганди. Бу қувончли воқеадан кўп ўтмай, 18-19 август кунлари яна иккита газ конденсатли янги конлар – Мирбарак ва Ғарбий Эрназар конлари аниқланди.
Epsilon компанияси 2019 йил бошидан Култоқ-Қамаши, Сурхон, Устюрт, Муборак ва Ғарбий Фарғона инвестиция блоклари ҳудудларида геологоразведка ва кон-қидирув ишларини бошлаб юборган эди. Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғри стратегия танлаб олингани қисқа вақт ичида аниқ натижаларга эришиш имконини бермоқда.
Компания сейсмик разведка ишларидан ташқари, қисқа муддат мобайнида 20 та бурғилаш қурилмаларини ўрнатиб, янги қудуқлардан 9тасида қидирув, 6тасида эксплуатацион бурғилаш ишларини йўлга қўйишга улгурди.
Бундай ёндашув ўз мевасини бермай қолмаяпти. 2019 йил 18 август куни Қашқадарё вилоятининг Қултоқ-Қамаши инвестицион блокида жойлашган Мирбарак майдонидаги 1-сонли қидирув қудуғида олиб борилган аэрация ва синов ишларидан сўнг табиий газ манбаси аниқланди. Бу – янги кон очилганидан дарак беради. Кон Юра қатлами қаватларида, 2953-2983 метр чуқурликда аниқланди.
Epsilon компанияси мазкур қудуқда бурғилаш ишларини 2019 йил март ойи охирида бошлаган. Мирбарак майдони қидирув-қазиш ишларига тайёрланишидан олдин компания мутахассислари ўтказилган 3D сейсморазведка материалларини ўрганиб чиқишган.
Ҳозирда Epsilon компанияси янги аниқланган конда бурғилаш ишларини лойиҳада белгиланган 3300 метр чуқурликкача давом эттирмоқда, бу самарадор қатлам диапазонини кенгайтириш имконини беради. Шунингдек, топилган табиий газни «Шўртаннефтгаз»нинг асосий саноат иншоотларига етказиш учун 12,5 км узунликдаги газ қувурини қуриш ишлари бошлаб юборилган.
Қолаверса, 16 августда Қултоқ-Қамаши инвестицион блокида яна бир табиий газ кони очилди. Ғарбий Эрназар тузилмасидаги, лойиҳа бўйича чуқурлиги 4000 метр бўлган 1-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ижобий якунланди. 17-18 август кунлари қудуқда синов жараёнлари, аэрация ва қатламни гидропортлатиш амалиётлари ўтказилди. Натижада, 2019 йилнинг 19 августи куни тонгида табиий газнинг саноат оқими қайд этилди, бу – Ғарбий Эрназарда янги кон топилганидан далолат беради.
Ҳозирга келиб, Ғарбий Эрназар тузилмасини тўла тадқиқ қилиб чиқиш мақсадида Epsilon компанияси янги (иккинчи) қудуқни қазиш учун оптимал нуқтани ҳам аниқлаб бўлган. Бу ерда бурғилаш ускунасини ўрнатишга киришилган. Бу ишлар билан бир вақтда янги аниқланган кондаги табиий газни «Шўртаннефтгаз»нинг асосий саноат иншоотларига транспортировка қилиш учун 2,5 км масофада газ ўтказиш қувурларини қуриш ишлари якунланган.
Мавзуга оид
11:50 / 01.11.2024
Европа газ омборлари деярли тўлиқ тўлди
07:32 / 01.11.2024
Ноябрдан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори оширилади
11:26 / 09.06.2023
Паркентда газ қуйиш шохобчасида турган «Нексия» портлаб кетди
20:54 / 07.06.2023