16:47 / 11.06.2018
12193

Ўзбекистон Украина шакарини кўпроқ сотиб ола бошлади

Фото: Getty Images

Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциациясининг маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон, худди ўтган ойлардагидек, Украина шакарининг асосий харидорига айланди.

Ўзбекистон Украинадан қарийб 39 минг тонна шакар импорт қилди, бу ушбу мамлакат шакар экспортининг 72 фоизини ташкил қилади. Масалан, апрель ойида 23 минг тонна шакар эди.

Шу тариқа, сўнгги уч ой ичида Ўзбекистон Украинадан қарийб 80 минг тонна шакар сотиб олди. Таққослаш учун, Россия 2017 йилда Ўзбекистонга 109 минг тонна шакар жўнатди.

Top