Ўзбекистон | 08:26 / 13.10.2021
5298
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга «Синовак» вакцинаси олиб келинди

Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19’га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган “Синовак” вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берилган эди. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бугун, 13 октябр куни Истанбул – Тошкент рейси билан мамлакатга келтирган “Синовак” вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препарати республика вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган “Синовак” вакцинаси мамлакатга келтирилган олтинчи вакцинадир.

Шундай қилиб, республикада эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 673 528 дозани ташкил қилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Мавзуга оид