Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда драма, «Бунёдкор»да яна ғалаба. Суперлигада тур ўйинлари
Ўзбекистон чемпионатининг 6-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Унда ҳали жорий мавсумда мағлубиятга учрамай келаётган уч жамоанинг иккитаси — «Бунёдкор» ва «Металлург» жамоалари ўзаро рўбару келишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккинчи бўлим голларга бой бўлди. «Бунёдкор»чилар Шаҳзодбек Нурматов, Сардор Собирхўжаев ва Жавлон Иброҳимовнинг голига Шаҳзод Шайманов пенальтидан киритган голи билан жавоб қайтара олди, холос. Натижада бекободликлар илк марта мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин «Бунёдкор» ҳисобидаги очколар сони 16тага етди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Пахтакор»ни 7 очкога ортда қолдирмоқда. «Металлург» эса илк мағлубият туфайли 9 очко билан 4-ўринда қолди.
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган яна бир учрашув Жиззахда бўлиб ўтди ва унда мухлислар ҳақиқий драма гувоҳига айланишди.
«Навбаҳор»ни ўз уйида қабул қилган «Сўғдиёна» биринчи бўлимда Зоҳир Пиримов ва Азизбек Турғунбоев томонидан киритилган голлардан кейин 0:2 ҳисобида имкониятни бой бера бошлаганди. Аммо мезбонлар ўйин тугашига 10 дақиқадан кўпроқ вақт қолганда ўзига келишди ва супер ирода намойиш этиб, ғалабани қўлга киритишди. Жаҳонгир Абдумўминов, Дилмурод Каримов ва Иззатилла Абдуллаев томонидан киритилган голлар Сергей Лушчанга суперлигадаги дебют учрашувида ғалаба тортиқ қилди.
Чемпионатда дастлабки ғалабасини қўлга киритган «Сўғдиёна» 4 очко тўплаб 10 ўринга кўтарилган бўлса, «Навбаҳор» 8 очко билан 6-поғонада қолди.
Ўзбекистон Суперлигаси, 6-тур
«Бунёдкор» – «Металлург» 3:1 (0:0)
Голлар: Шаҳзодбек Нурматов (56), Сардор Собирхўжаев (67), Жавлон Иброҳимов (85) – Шаҳзод Шайманов (82, пенальти).
«Бунёдкор»: 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзодбек Нурматов (99. Филип Раевац, 79), 11. Муроджон Тошматов, 13. Санжар Қодирқулов (28. Даврон Умиров, 63), 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 87).
«Металлург»: 1. Зафар Сафаев, 5. Аббос Отахонов, 8. Шаҳзод Шайманов (15. Зохид Абдуллаев, 86), 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Исломбек Исоқжонов (90. Зафар Тўраев, 73), 16. Жасур Ҳасанов, 37. Шерзод Файзиев, 55. Акбар Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев (7. Суҳроб Нуриллоев, 60), 88. Аброр Ҳусинов, 91. Павел Смоляченко.
«Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:2 (0:2)
Голлар: Жаҳонгир Абдумўминов (78), Дилмурод Каримов (80), Иззатилла Абдуллаев (90+3) — Зоҳир Пиримов (3), Азизбек Турғунбоев (38).
«Сўғдиёна»: 23. Дилшод Ҳамроев, 3. Азамат Исроилов, 4. Элёр Орифов, 5. Фарҳод Мираҳматов (77. Иззатилла Абдуллаев, 41), 6. Дилмурод Каримов, 9. Сардор Азимов, 10. Шоҳруз Норхонов, 26. Акмал Холмуродов (2. Сардор Қулматов, 76), 31. Жаҳонгир Абдумўминов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 99. Нурилло Тўхтасинов (19. Алишер Зиёвутдинов, 55).
«Навбаҳор»: 1. Ботирали Эргашев, 6. Остон Ўрунов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Зоҳир Пиримов (32. Жаҳонгир Меҳмонов, 74), 15. Азамат Алланиёзов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 24. Даврон Ҳошимов, 33. Томислав Пайович, 44. Дарко Станоевич.
Огоҳлантиришлар: Томислав Пайович (13), Даврон Ҳошимов (58).
Мавзуга оид
15:05 / 12.08.2023
Фарғонадаги ўйинда дам солинган «муқаддас сув» можароси: Митрович нега жазавага тушди?
14:11 / 12.08.2023
Фарғонада сербиялик дарвозабон ёш болаларни сўкди, ўйиндан кейин ҳакамларга «бакалажка» отилди
17:06 / 31.07.2023
Бошкович собиқ клубини енгди, россиялик мураббийда омадсиз дебют – фотожамланма
18:58 / 26.01.2023