Ўзбекистон | 12:10 / 23.08.2019
10124
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш тартиби тасдиқланди 

Фото: Dreamstime

Ҳукумат қарори билан Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Низомга кўра, тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш муассислар қарори билан амалга оширилади.

Қарор қабул қилингандан кейинги иш кунида қарор ва ҳужжатлар тегишли давлат хизматлари маркази (ДХМ) ва банкка тақдим қилинади.

ДХМ Тизим орқали тегишли маълумотларни олади.

Тугатиладиган корхона молия-хўжалик фаолиятининг энг узоғи уч йиллик даври (амалда 5 йил) текширилади.

Рўйхатдан ўтказилгандан молия-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ва солиқ қарзи бўлмаган корхонанинг ушбу фаолияти текширилмайди.

Даврий босма нашрда эълон бериш талаб этилмайди.

Тадбиркор субъекти – жисмоний шахс ўз фаолиятини тугатишда қарзи йўқлиги ҳақида хулоса олиш талаб этилмайди.

Мазкур тартиблар 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид