Спорт | 08:18 / 14.12.2020
8566
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори тайинланди

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг махсус қарори билан Рашид Маткаримов Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори этиб тайинланди.

Р. Маткаримов 30 йилдан буён спорт соҳасида фаолият олиб бормоқда. 1999 йилда педагогика фанлари бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган, 2016 йил профессор илмий унвонини олган. 

Шунингдек, 2019 йилда Россиянинг Петровский номидаги фан ва санъат академиясининг ҳақиқий мухбир аъзолигига қабул қилинган, 2004 йилдан оғир атлетика бўйича халқаро тоифадаги ҳакам ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси илмий қўмита аъзоси ҳисобланади.

Маълумот учун, 3 ноябрдаги президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ташкил этилган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш