Ўзбекистон | 14:38 / 28.08.2025
3657
1 дақиқада ўқилади

Uzcard тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда

Носозликлар қамрови мобил иловалар орқали тўловлар ва ўтказмалар, банкоматлар ва терминаллар орқали амалиётлар, халқаро банк карталари ва чет элда кобейжинг карталарини ишлатишни қамраб олган. Шунингдек, Uzcard расмий сайти ҳам ишламаяпти. Компания носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Фото: Uzcard

Uzcard карталари билан боғлиқ амалиётларда носозликлар кузатила бошлади. Шунингдек, Uzcard.uz сайтига ҳам кириб бўлмай қолди.

Компания бу ҳолатни “режадан ташқари профилактика ишлари” билан изоҳлади.

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ хабарига кўра, вақтинчалик носозликлар қуйидагиларга тааллуқли:

  • банкоматлар (ATM);
  • E-POS ва POS терминаллар;
  • халқаро банк карталари
  • хорижда кобейжинг карталари.

Юқоридагилардан ташқари, мобил иловалар орқали тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга оширишда ҳам муаммолар кузатилмоқда, аммо бу ҳақда расмий баёнотда маълумот берилмаган.

“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва маълум қиламизки, мутахассисларимиз носозликларни бартараф этиш ва тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш учун аллақачон ишлашмоқда”, – дейилади Uzcard ахборотида.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид