Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тана ҳарорати юқори бўлган абитуриентлар учун тест 23 август куни ўтказилади
Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, тестда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этиши мумкин бўлади:
- тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37 даражадан юқори экани аниқланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар;
- 16 августга қадар коронавирусга чалингани сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар.
Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37 даражадан юқори экани аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.
Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.
Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тегишли маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг, 21 август кунидан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
09:44 / 26.11.2025
Абитуриентлар учун хорижий ва нодавлат ОТМдаги давлат грантларига қўшимча танлов ўтказилади
22:40 / 27.09.2025
Заҳарланган мингта мурғак ва дунёда йўқ АЭС — ҳафта дайжести
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
09:41 / 24.07.2025