Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшработ ва Каттақўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Фото: KUN.UZ
Бугун Халқ депутатлари Қўшработ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев иштирок этган.
Сессияда вилоят ҳокимининг тавсиясига кўра Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Қўшработ туманининг ҳокими этиб тайинланган. Эслатиб ўтамиз, Ҳ.Оқбўтаев Самарқанд вилоят ҳокими лавозимида Т.Жўраев тайинлангунга қадар ишлаб келаётган эди.
KUN.UZ маълумотига кўра Қўшработ туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Аъзамхон Усмонович Баҳромов Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасига тайинланиши мумкин. Айни пайтда ушбу туманда ҳам навбатдан ташқари сессияга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бунгача Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасида Худойберди Сурхонович Аъзамов ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
09:54 / 11.05.2025
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
18:22 / 08.05.2025
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор
00:27 / 01.05.2025
Самарқанддаги ўрмонда 50 мингдан ортиқ бута ва дарахтлар ёниб кетди
17:52 / 10.02.2025