Ўзбекистон | 16:37 / 09.09.2022
10521
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

Президент тегишли фармони билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

Фото: AP

Янги агентликдан кўзланган асосий мақсадлар - ислоҳотлар узвийлигини таъминлаш, ягона ёндашувларни шакллантириш.

Агентлик асосий вазифалари қуйидагилар:

  • маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда улар самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш;
  • халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ишларини тизимли ташкил этиш;
  • давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш, бошқарув органлари таркибига мустақил аъзоларни киритишни мониторинг қилиш.

Шавкат Мирзиёев шахсан раислигида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгаши тузилди. Кенгашга бир қатор ваколатлар берилди.

Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари президент томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Агентликнинг мақсад ва вазифалари - деярли ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ягона ғоя ва стратегия остида бирлаштириш, улар охиригача етказилишини назорат қилиш, хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида жамият ривожи ва халқ манфаати учун зарур бўлган ислоҳотларни ишлаб чиқиш, мавжудларини экспертизадан ўтказиш.

Мавзуга оид