Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Ўзбекистон университетида контракт нархи қарийб 50 млн сўм бўлади
Янги Ўзбекистон университетида ўқиш учун тўлов-шартнома қиймати эълон қилинди.
Фото: newuzbekistanuniversity.uz/
Университет расмий сайтида ёзилишича, контракт нархи 1 семестр учун:
- маҳаллий талабаларга 24 млн 850 минг сўм;
- хорижий талабаларга 5 минг доллар этиб белгиланган.
Янги олийгоҳга бу йил 300 нафар талаба қабул қилинади.
Қабул имтиҳонларини Англиянинг Кембриж университети ўтказади. Ўқув режа ва дастурлари АҚШнинг Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Университетда муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.
Мавзуга оид
20:04 / 01.01.2026
Янги Ўзбекистон университетининг кампуси 200 млн долларга баҳоланмоқда
10:01 / 26.10.2025
Янги Ўзбекистон университетида Сунъий интеллект кластери ишга туширилади
08:03 / 05.07.2025
Ўзбекистон университети халқаро рейтингда энг кучли 500 та ОТМ қаторидан жой олди
10:30 / 31.05.2025