Ўзбекистон | 15:45 / 14.09.2021
23263
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқди.

Мавзуга оид