Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Made in Uzbekistan: LIDER TEAM IT-инновациялар оламидаги ҳамкорингиздир
LIDER TEAM маҳаллий бозор эҳтиёжларига мослаштирилган бизнес ечимларини таклиф этиб, замонавий технологиялар оламида етакчи ўринни эгаллайди. Биз телекоммуникация шкафлари, контейнерли маълумотларни қайта ишлаш марказлари, тўлов терминаллари ва тармоқ ускуналарини ишлаб чиқарамиз, бу эса мижозларимизга замон билан ҳамнафас бўлиб, самарали ривожланишига ёрдам беради.

Телекоммуникация шкафлари: ҳар бир деталда инновация
Биз ҳар қандай эҳтиёжга мос келадиган шкафлар ишлаб чиқарамиз - кичик офислардан тортиб йирик маълумотлар марказларигача. Маҳсулотларимиз ишончлилик ва хавфсизликни таъминлайди, бўш жойдан оптимал фойдаланишга ва жиҳозларингизни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Контейнерли маълумотлар марказлари: истиқболли сармоя
LIDER TEAM компаниясининг контейнерли маълумотларни қайта ишлаш марказлари IT-инфратузилмасини тезда қуриш учун ажойиб ечимдир. Бу, айниқса, қисқа вақт ичида қўшимча қувватларни тезда жорий этиш зарурати туғилган ҳолларда тўғри келади. Контейнер маълумотлар марказлари 10 кВтгача қувватга эга 2 дан 10 тагача стойкаларни ўрнатиш имконини беради. Бизнинг маълумотлар марказларимиз жадал ривожланаётган ва минтақавий офис ва филиалларини очаётган компанияларда ўз вазифаларини аъло даражада бажара олади.

Тўлов терминаллари: қулай ва хавфсиз
Бизнинг терминалларимиз Ўзбекистон шароити учун яратилган бўлиб, бино ичида(indoor) ҳам, ташқарисида(outdoor) ҳам фойдаланишга мос келади. Бу ҳар қандай бизнес учун ишончли ечим – мижозлар исталган вақтда ва исталган жойда хизматлар учун бемалол тўлашлари мумкин. Шунингдек, биз терминалларни индивидуал сўровлар асосида ишлаб чиқамиз, шунда улар мижознинг эҳтиёжларини яхши қондиришади. Банк ускуналарининг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиб, биз тўловларни автоматлаштириш бўйича замонавий ва хавфсиз ечимларни таклиф этамиз.

Тармоқ ускуналари: бизнесингиз учун ишончли ечимлар
itmag.uz сайтида сиз Cisco, HP ва Fortinet каби жаҳон етакчиларининг кенг ассортиментидаги тармоқ ва телекоммуникация ускуналарини топишингиз мумкин, танлашда эса бизнинг мутахассисимиз сизга ёрдам бериши мумкин.

Уфқларни кенгайтириш
Биз компания тарихида янги саҳифа очмоқдамиз - биз халқаро бозорларга чиқмоқдамиз! МДҲ давлатларининг йирик IT дистрибютори билан ҳамкорлигимиз маҳсулотларимизни экспорт қилиш имконини беради ва шу орқали савдо географиямизни кенгайтиради.

ICT WEEK 2024’га таклиф
Сизни 17-20-сентябр кунлари CАЕхда бўлиб ўтадиган ICT WEEK 2024 кўргазмасида LIDER TEAM стендига таклиф қиламиз. Бу ерда сиз PiXiETECH ускунасининг амалда ишлаётганини кўришингиз мумкин.
Бизнинг мутахассисларимиз сизга маслаҳат беришдан ва саволларингизга жавоб беришдан мамнун бўлишади. Сизни кутмоқдамиз!
LIDER TEAM сизнинг IT-технологиялари бўйича ишончли ҳамкорингиздир.
Телефон: +998 (71) 205-85-85
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Telegram | Web sayt | YouTube | Facebook | Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида