Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи ядро бомбаси портлашининг қайта тикланган видеоси намойиш қилинди
Интернетда дунёдаги биринчи ядро қуроли – “Тринити” бомбаси портлашининг реставрация қилинган видеоси пайдо бўлди. Видео Youtube’даги atomcentral каналида жойлаштирилган.
Видеода қайд қилинган портлаш 1945 йилда АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Аламогордо полигонида амалга оширилган.
Портлаш кучи 21 килотонна тротилга тенг бўлган. Портлаш маркази яқинидаги минора йўқ бўлиб кетган, атрофдаги асфальт бўлса қум ҳолатигача эриб кетган.
Бомба синови АҚШнинг Манхэттен лойиҳаси доирасида ўтказилган. Бу лойиҳа давомида учта атом бомбаси яратилган. “Болакай” ва “Мешқорин” деб номланган қолган иккита бомба Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган.
Мавзуга оид
19:55 / 31.10.2025
Американинг ядро бомбаси синовлари: Путинга жавобми ёки янги совуқ уруш эҳтимоли?
17:58 / 12.07.2023
СССРда яширилган ҳодисалар: советлар Ўзбекистон ҳудудида ядро бомбасини нега портлатган эди?
23:17 / 05.12.2021
АҚШ 2025 йилгача 500 тага яқин янги ядро бомбаси ишлаб чиқариши маълум қилинди
07:58 / 26.08.2019