Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Hamkorbank” АТБ янги намунадаги тезкор UZCARD банк карталарини чиқариш хизматини ишга туширди
Фото: Hamkorbank
Мижозлар иштирокида карталарни чиқариш – бу нафақат ноёб имконият ва технология ривожида олдинга қадам, балки шу ерда ва ҳозир мижозлар муаммоларини ҳал қилиш имкониятидир. UZCARD финтех-индустриясининг энг йирик иштирокчиси сифатида банк хизматларини кўрсатишда кўплаб жараёнларни автоматлаштиришга фаол ҳисса қўшмоқда. Шундай қилиб, UZCARDʼнинг янги ечими банкларга тезкор эмиссия тўлов карталарини бевосита ўз филиалларида чиқариш ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг тубдан янги даражасига чиқиш имконини берди.
Эндиликда “Hamkorbank”нинг Ўзбекистон бўйлаб 49 та филиалида янги намунадаги карталарни бир лаҳзада чиқариш хизмати йўлга қўйилган. Бундай карталарни шахсийлаштириш жараёни мижоз банк билан боғланган пайтдан бошлаб, карта чиқарилган ва фаоллаштирилган пайтгача тахминан беш дақиқа давом этади.
Янги намунадаги UZCARD карталари – бу NFC-ли эмбоссирланган карталар бўлиб, улар орқали ҳам контакт, ҳам контактсиз усулларда тўлаш, банкомат хизматларидан фойдаланиш ва жамоат транспортида тўловни бир тегиниш орқали амалга ошириш мумкин.
Агар ҳар хил турдаги карталар билан солиштирадиган бўлсак, шуни таъкидлаш мумкинки, эмбоссирланган банк карталари янада мукаммал ҳисобланади. Уларга бўрттирма қилинган белгиларни сохталаштириш деярли мумкин эмас.
Ушбу карталарнинг бир қатор бошқа афзалликларини ҳам таъкидлаш лозим:
- Эмбоссирланган карталар вақт ўтиши билан эскирмайди, бўрттирма маълумотларнинг ўқилиши сақланиб қолади.
- Аввалдан эмбоссирланган карталар – премиум намуна бўлиб, ўз вақтида мақомга эга бўлган олтин ва платинали тўлов карталари учун мўлжалланган эди. Ва бугунги кунда бундай пластик банкларнинг ўзига хос белгисига айланмоқда.
- Бармоқларингиз билан карта маълумотларини ўқиш имконияти муҳим жиҳатлардан биридир. Банк карталари эгалари нафақат соғлом мижозлар, балки имконияти чекланган шахслар ҳамдир. Бу кўзи ожиз мижозлар учун қўшимча ижтимоийлашиш ва уларга ғамхўрлик қилиш имкониятидир.
Хизматдан фойдаланиш учун мижоз банк филиалларидан бирига келиши керак. Расмийлаштириш учун фақат паспорт керак.
Ушбу хизматга “O‘zbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki” АЖ, “Xalq banki” АТ, “Agrobank” АТБ, “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ, “Asakabank” АТ, “DAVR BANK” ХАТБ, “Garant Bank” АЖ қўшилган.
2023 йил давомида UZCARD республиканинг барча банк филиалларини ушбу хизматга улашни режалаштирмоқда, бу эса мамлакатнинг исталган жойида эмбоссирланган UZCARD карталарини олиш имконияти ва қулайлигини таъминлайди.
Сайт: uzcard.uz
Инстаграм: @uzcard.uz
Фейсбук: fb.com/UZCARD
Телеграм: @uzcard_eopc
Реклама
Мавзуга оид
15:45 / 25.02.2022
«Hamkorbank» «Сбербанк» билан ўтказмаларни тўхтатди
13:00 / 29.08.2021
Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» 30 ёшда: Кеча, бугун ва келажакда
12:00 / 30.06.2021
Замонавий смартфон ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг!
12:00 / 11.06.2021