Ўтган ярим йилликда аҳолининг реал даромадлари 10,8 фоизга кўпайган – Статистика қўмитаси
2021 йилнинг январ-июн ойларида хизматлар 18,3 фоизга, юк ташиш 14,1 фоизга, чакана савдо 9 ва саноат 8,5 фоизга ўсди.
2021 йилнинг дастлабки олти ойида республика ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсиб, 106,2 фоизни ташкил қилди.
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, бунда хизматлар 18,3 фоизга, юк ташиш 14,1 фоизга, чакана савдо 9 фоизга, саноат эса 8,5 фоизга ўсган.
Шунингдек, аҳолининг реал даромадлари 10,8 фоизга кўпайган. Ташқи савдо айланмаси 13,6 фоиз, йўловчи ташиш ҳажми 4,1 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 1,8 фоиз, қурилиш 0,1 фоиз ўсган.
Қайд этилишича, 1 июл ҳолатига республикада 546 минг 183 корхона ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган ва уларнинг 515 минг 342 таси фаолият кўрсатмоқда.
Қўмитага кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34 млн 860 минг 200 кишини (1 июл ҳолати) ташкил этади.
Аввалроқ, жорий йил 1-чорагида ЯИМ миқдори 128,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан 3,0 фоизга ўсгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024