Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тизими ташкил этилади
Ҳар йили аҳоли зилзила вақтида ҳаракатланиш бўйича машғулотларда ўқитилади. Боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, шунингдек, ишчи-ходимлар ҳам махсус тайёргарликдан ўтказилади.
Фото: Getty Images
Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлашга мўлжалланган миллий электрон платформа ишга туширилади. Бу «Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги» Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган.
«Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги» доирасида хар йили республикадаги барча маҳаллаларда аҳоли иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари ўтказиб борилади.
Боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари миллий электрон платформа орқали, шунингдек, махсус машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказилади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли, ҳарбий хизмат, давлат ташкилотлари раҳбар ходимлари ўқув машқларида тайёргарликдан ўтади.
Миллий электрон платформа орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари фаолиятини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда назорат қилади.