Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги соддалаштирилади
Айланмаси 1 млрд сўмдан ошган тадбиркорларга ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда берилади. Қолаверса, 22 та турдаги текширув фақат Бизнес омбудсман рухсати билан амалга оширилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди.
Эълон қилинган янгиликларга кўра, мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.
Жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этди. Бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).
Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.
- Аввалроқ, солиқ кодексига фойда солиғи бўйича ўзгартиришлар киритилиб, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб белгиланиши маълум қилинганди.