«Сенга ўхшаган ақллига туфлимни арттирмайман!» — Паст Дарғом тумани «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбари ходимини ҳақоратлади
Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Паст Дарғом туман бўлими ходими Ф.Ч томонидан таҳририятга мурожаат бўлди.
Унинг баён қилишича, ташкилотнинг вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг 3–7 февраль кунлари пойтахтда малака ошириб келиши учун хат келган. У хизмат сафари вақтида қилиниши мумкин харажатлар учун маблағ ўзида бўлмагани сабабли сафар харажатларини ташкилот ҳисобидан олдиндан тўлаб беришини сўраб, раҳбар Фаррухжон Жовбўриевдан ёрдам сўрайди.
Ф.Ч таҳририятга тақдим қилган бир ярим соатлик аудионинг атиги 6 дақиқасида бошлиқнинг маънавий қиёфаси, ўзи ва ўзгаларга қўйган баҳоси ҳақида билиб олиш мумкин.
Аудиода раҳбар нафақат ушбу ходимни, балки жамоадаги бошқа хизматчиларни ҳам ҳақоратлар билан «сийлаган»:
«Телефон қилишга ким ваколат берди сенга? Энаммисан, кимсан?! Пул сўрайсан мендан? Сен ким ташкилотда! Воситачисан сен. Обитинг ҳам, Аҳматинг ҳам, Зарипинг ҳам, қоровулинг ҳам, шопиринг ҳам ким? Бугун мен эгаман. Ташкилотни қоидасида ёзган ана шу нарсани. Бирорта ақлли ***нг анақа кетса, қайтиб келгандан кейин ҳисоб-китоб қил, бухгалтерингга команда бер, нимасини (сафар харажатлари — таҳр.) ташлаб берсин, деган. Мен сен учун жиноят қилайинми? Кет, тўғри келмаяптими сенга ташкилот? Кет! Қаерга кетсанг кетавер, мана бу томонда уйинг. Сенга ким «должен», қайси пул, ўзинг учун заҳар ют... Бошқармангни «қўйиб қўйибман!» Ула телефонни! Агар ***мни жепти, қўпол бўсаям. Сен менга *** телефон қилма, сени эринг эмасман! Бошлиғинг бўлсам, бор, ўқиб кел, ҳисоб-китобингни қилиб бераман.
Ай, пулинг йўқми, шу жой сенга керакми, ўқишга бормаган одамни ишлатмайман. Нима ишлатаман, кимсан сен?! Эртага бир тепиб чиқариб юбормаслигим учун малакангни ошир, деб келяпти. Сен айтган китобни юз марта ўқиганман. Сен ўзингча ақлли бўлма ***. Маряминг ким, ким у, бошқармани бошлиғини «қўйиб қўйганман», бир *** ким менга, илтимос қилма! Қизиқ экансан сен. Мен отамга илтимос қилмаганман. Марям билан сенга ўхшаган ақллига туфлимни арттирмайман. Сен менга ундай нима қилма.
Менда жуда кўп нарса бор! Нима дейсан, нима мен сенга пул ажратиб бераман? Ҳай, ачка (кўзойнакли демоқчи — таҳ) эринг бор, отанг бор, энанг бор! Мен сенга «должен» эмасман. Эринг бўмаса мана бу ерга нима ётқизиб қўйибсан? Кўрмай ***! Кўрмай! Кимсан, секретарсан-да! Билмайман нима деб юрганингни. Сайрама сен! Нима мендан сўрайсан, ўзбекчалаб айтяпман! Ташкилот «должен» эмас! Ташкилот сенгаям, сендан ақлли мана бу ердаги иккита ***ўргаям должен эмас. Ташкилот қачон «должен» бўлади — сен келасан, ётган бўлсанг меҳмонхонада уч маҳал овқатингни ейсан, эллик мингданми, 100 мингданми, 150 мингданми, 30 мингданми — квитанция олиб келасан! Бориб келишингга тезюрарми, самолётми, таксими — минган нимасини олиб келасан, кейин мен сенга нима қилиб бераман! Билмайман мен, ойлик олгансан, бошқа қилгансан... Сенга балки самолёт ҳам учириб бергандир, бугун мен шуни қилмайман, қандай тушундинг?! Сени малакангни ошириш учун нима мен «должен»манми? Ким учун боряпсан, мен учун боряпсанми? Жа, ақллисан-е!
Ҳе, менга шатта-шармандалигингни қилма! Ким бўлсанг ҳам-да! Нима менга телефон қиласан, нима қиласан? Мени хотиним телефон қилмайди. Сени менга телефон қилиш ваколатинг йўқ! Кимсан менга, «пул бериб туринг» дейсан? Мутаҳамманми? Билмайман, Зарипни давридами, Икромними, нима қилсанг қил, менга бу масалада қилма. Ишинг бўлса, мана, хонамга кир... Маряминг ким, мундай олиб қараса, менга ким? Сени опанг экан, энанг экан, сени каттанг экан, менга ким? Бояги нарсамга *** қилмайман! Буғалтеринг ким, ким у?! Юз сўм менга *** берадими? ***га қўйиб қўйибман ундайча буғалтерни! Сен мана шу ерда, мен мана шу ерда, раҳбар бўлиб ишласам, энасини *** қўйганим бор! Раисингниям, Марямингниям, ундан каттангниям, қизиниям, энасиниям *** қўйганим бор. Бор, дардингни кимга эшитса, айт! Ўқиб келсанг, шу ерда ишлайсан!»
Суҳбат давомида Ф.Ч бот-бот раҳбаридан ўзини ҳақорат қилмасликни сўрайди.
Хуллас мана, раҳбар, мана, қиёфа!
Суҳбатдан аёнки, ходим ўз иш берувчисидан малака ошириш билан боғлиқ хизмат сафари учун харажатларни қоплаб беришни сўрамоқда. Бироқ, ташкилот раҳбари ходимнинг бу сўровини «ўзига хос» тарзда рад этмоқда.
Хўш, бу ҳолатда ходимнинг талаби қай даражада ўринли? Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатга олинган) 15-бандига кўра, хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин кундалик, йўл харажатлари, турар жойни ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланади.
Дарвоқе, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (4,460 минг сўм) қирқ бараваригача (8,920 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz ҳуқуқшуноси
Мавзуга оид
16:47 / 21.11.2022
Самарқандда маҳалланинг қиморбоз раиси ишдан олинди
16:13 / 06.10.2022
“Любой” ишни биттада битиради”ган участкавой фуқаронинг “Equinox”ини дабдала қилди. Унга чора кўрилмаётгани эса шунчаки абсурд
12:45 / 29.05.2022
Оёқсиз йигит: инсон иродаси чегара билмайди
12:19 / 11.03.2022