Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корзинка Карта дастури 15 йиллигига компаниядан “Ютуқли харидлар” акцияси эълон қилинди
Фото: Кorzinka
Айни вақтда тармоқнинг барча супермаркетларида чекдаги ҳар 50 000 сўм учун 1 500 000 сўмгача лаҳзалик совринлар ўрин олган катта ўйин бўлиб ўтмоқда.
Корзинка супермаркетлар тармоғи 2023 йилда Korzinka Plus Карта дастурининг 15 йиллигини нишонламоқда. Компания аъзолари муҳим санани нишонлаш мақсадида 15 000дан кўпроқ совринли катта акцияни тақдим этдилар. “Ютуқли харидлар” мини ўйини билан энди харидорларнинг ҳар бири соврин ютиш учун кўпроқ имконга эга бўладилар.
Нақ бир ой — 18 сентябрдан 18 октябргача Korzinka мобил иловаси орқали QR-код сканерланганида, 50 000 сўмдан бошлаб ҳар бир харид ютуқли бўлади. Korzinka Plus картаси бириктирилган Korzinka Go иловаси билан онлайн харид амалга ошириб ҳам омадингизни синаб кўрсангиз бўлади.

Совғага нималар қўйилган?
Шартларни бажарган барча иштирокчилар учун 15 000дан зиёд совғалар ҳозирлаб қўйилган, улар орасида:
Корзинкадаги харидлар учун ҳар бири 1 500 000 сўмдан 150 ваучер;
Корзинкадаги харидлар учун ҳар бири 15 000 сўмдан 15 000 ваучер;
аъло кайфиятга тўлиб-тошган байрам табрикномалари мавжуд.
Лаҳзалик совринни ютиш имконига қандай эга бўлса бўлади?
Korzinka мобил иловасини сўнгги талқингача янгилаб олинг.
Korzinka мобил иловасидаги виртуал картадан ёки Korzinka Go иловасига бириктирилган картадан фойдаланиб, 50 000 сўмдан бошлаб харид амалга оширинг.
“Акция ва чегирмалар” бўлимидаги акция баннерига босинг ва исталган катакни (карточкани) очиб, мини ўйинда иштирок этинг.
Чекдаги ҳар 50 000 сўм битта катак (карточка) очиш учун бир имконга тенг. Чек суммаси қанча катта бўлса, совғаларни ютиш учун шунча кўп имкониятга эга бўласиз.
Мини ўйинда иштирок этиш имкони товарлар учун тўлов амалга оширилгани заҳоти пайдо бўлади, ютиб олинган ваучерлар эса акция саҳифасида ва “Акция ва бонуслар” бўлимида сақланади. Уларни ютуқ қабул қилинганидан сўнг 15 кун давомида сарфлаш мумкин.
Корзинка 2008 йилда ўз Карта дастурига эга бўлди. Шу вақтлардаёқ бонуслар йиғиладиган илк карталар чиқарилиб, тармоқ харидорлари қулай харидлар учун янги имкониятларга эга бўла бошладилар. Орадан 11 йил ўтиб, 2019 йилда Korzinka ўз мобил иловасини ҳам тақдим этди ва энди у билан барча карталарни бир жойда жамлаш ҳамда йиғилган бонусларни назорат қилиш имкони яратилди.
2022 йилда Карта дастури ўзининг расмий номи — Korzinka Plus’ни олди, мобил илова эса ҳар кун такомиллаштирилиб, янги қулайликлар билан тўлдириб борилмоқда.
2023 йилда Карта дастурининг 15 йиллиги муносабати билан компания томонидан янги механикали катта ютуқли ўйин эълон қилинди. Корзинка тарихида илк бор лаҳзалик совринлар ютиш имконияти пайдо бўлди. Бунинг учун 50 000 сўмдан бошлаб харидлар амалга ошириш ва Korzinka мобил иловасидаги мини ўйинда иштирок этиш зарур бўлади.
Акция 2023 йилнинг 18 сентябридан 18 октябрь сўнгигача давом этади ва Korzinka мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган ёки Korzinka Go иловасига бириктирилган Korzinka Plus картаси билан амал қилади. Мини ўйин мобил илова сўнгги талқингача янгиланганида очилади.
Янгиликларни “Korzinka”нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кузатиб бориш мумкин.
Facebook: fb.com/korzinkauz
Instagram: @korzinkauz
Ўзбек тилидаги Телеграм: t.me/korzinkauz
Рус тилидаги Телеграм: t.me/korzinkauzb
Реклама ҳуқуқлари асосида