Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатини ўрганувчи Миллий марказ фаолияти такомиллаштирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро норма ва стандартларни самарали амалга ошириш заруратини туғдирмоқда, дейилади қарор матнида.
Қарорда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ, мазкур марказ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланиши белгиланмоқда;
Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши бўйича давлат органлари фаолиятига кўмаклашиш;
- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш;
- Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича миллий маърузалар тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини (“йўл хариталари”ни) ишлаб чиқиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотларга маслаҳат бериш функциясини амалга ошириш ва уларга амалий кўмаклашиш;
- инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
- инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Марказни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқариши ҳамда у Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 15-уйга бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши белгиланган.
Қарорда Миллий марказнинг ташкилий тузилмаси, молиялаштириш манбалари ҳамда фаолият олиб боришининг йўналишлари, идоралар ва ташкилотлар билан қай йўсинда алоқа қилиши ҳам аниқлаштириб берилган.
Мавзуга оид
20:06 / 31.12.2024
«Декларация ички қонунларимизни тўғрилашга қаратилган» – сиёсатшунос халқаро нормалар давлат ичида ишлаши ҳақида
18:15 / 10.12.2024
«Инсон ҳуқуқлари қудратли давлатнинг асосий белгисидир» — тарихий декларацияга 76 йил тўлди
15:49 / 02.11.2024
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 68 нафар маҳкум тўғри келмоқда
10:29 / 04.09.2024