Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
У божхона постидаги ҳамкасблари билан бирга пора олганликда айбланган, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этилган.
Фарғонада пора олганликда айбланган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” божхона постида ишлаган инспектор пора олиш жинояти бўйича эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
У божхона постидаги ҳамкасблари билан бирга 2009 йил апрел ойидан 2010 йилнинг январ ойига қадар автомашиналарда картошка ҳамда олма маҳсулотларини Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний равишда, божхона назоратидан ўтказмасдан, ҳеч қандай тўсиқларсиз олиб кириш эвазига пора олганликда айбланган.
Оқибатда инспектор жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг 2010 йил 5 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ, 3 йил муддатга божхона органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этилган.
Собиқ инспектор Фарғона вилояти судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ўзининг айбсизлигини исботловчи бир қатор далилларни тақдим этди. Маълум бўлишича, ходим “Фарғона” божхона постида 2009 йил 1 июндан бошлаб хизмат қилган. Яъни 2009 йил апрел-май ойларида у ушбу постда ишламаган.
Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг 2010 йил 5 ноябрдаги ҳукмини бекор қилиб, уни айбсиз деб топди ва оқлади.
Мавзуга оид
18:44 / 01.04.2026
Судлардан норози эркак Олий суд қаршисидаги дарахтга чиқиб олди
09:58 / 01.04.2026
Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тартиби соддалаштирилади
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
12:03 / 24.03.2026