Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Бу йил Тошкентда рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаво кузатилди – қайноқ қуёш ва ҳатто кечаси ҳам иссиқ ҳаво. “Asialuxe Travel” сизга тўғридан тўғри рейслар билан денгизга қочиб кетишни таклиф қилади. Энг яхши курортни танланг ва ёздан чинакамига завқланинг.
Фото: Asialuxe Travel, Бали
Бали
Экзотика ва тропик саргузаштларни орзу қилаётганлар учун. Бали – бу сёрфинг, чангалзорлар, ҳашаматли виллалар ва эркинлик дегани.
10 кечага тур нархи 980 USD'дан бошланади.
Малдив
Ер юзидаги ҳақиқий жаннатмакон маскан. Оппоқ қум, мовий океан, сув устида шинам виллалар, романтик кечки овқатлар ва сокинлик. Севишганлар ва тўлиқ тикланишни хоҳлайдиганлар учун яхши танлов.
7 кечага тур нархи 947 USD'дан бошланади.
Анталя
Туркча Ривиеранинг юраги ва сайёҳлар сони бўйича доимий етакчи. Кенг пляжлар, “Барчаси киритилган” концепциясига эга замонавий меҳмонхоналар, катталар ва болалар учун кўнгилочар машғулотлар, мазмунли тунги ҳаёт.
7 кечага тур нархи 876 USD'дан бошланади.
Аланя
Ҳамёнбоп нархда қулай дам олишни хоҳлайдиганлар учун. Қумли пляжлар, тинч денгиз, тарихий диққатга сазовор жойлар ва ёқимли муҳит Аланяни оилавий дам олиш учун янада жозибадор қилади.
7 кечага тур нархи 1000 USD'дан бошланади.
Бодрум
Енгил муҳитга эга ўзига хос курорт. Бодрум оппоқ уйлар, мовий бухталар ва яхта маданияти билан машҳур. Бу ерда ижодий шахслар, гастрономия ишқибозлари ва европаликлар дам олишни яхши кўради.
7 кечага тур нархи 1144 USD'дан бошланади.
Мармарис
Эгей денгизи Ўртаер денгизи билан туташадиган уникал жой. Қарағай дарахтлари ўрмонлари, манзарали бухталар, яхталар ва денгизда сайр учун кўплаб йўналишлар.
7 кечага тур нархи 967 USD'дан бошланади.
Фетҳие
Туркиянинг энг манзарали бурчакларидан бири бўлиб, бу ерни асосан тинчлик, табиат ва фаол дам олиш турларини излаётганлар танлайди. Олудениз, парапланеризм, тоғ йўлаклари – бу ерда ҳамма нарса бор.
7 кечага тур нархи 1080 USD'дан бошланади.
Карлови Вари
Соғлиги ҳақида қайғуришни ва кўнгил хотиржамлигини истайдиганлар учун Европа классикаси. Курорт ўзининг минерал булоқлари, термал ванналари ва қадимий шаҳар муҳити билан машҳур. Бу ерда нафақат куч тўплаш ва соғломлаштириш муолажаларини олиш, балки архитектура, боғлар ва тинч сайрлардан завқланиш ҳам мумкин.
7 кечага тур нархи 993 USD'дан бошланади.
Тур нархига қуйидагилар киради:
• Бориш ва қайтиш чиптаси;
• Меҳмонхонада яшаш;
• Трансфер;
• Концепция бўйича овқатланиш;
• Тиббий суғурта;
• Сафар амалга ошмай қолишидан суғурта;
• Алоқа учун «eSIM».
Турни asialuxe.uz сайтида, 1111 қисқа рақами орқали ҳамда компания офислари ва мамлакатдаги исталган туристик агентликда банд қилиш мумкин.
Ўзингиз учун сизни илҳомлантирадиган соҳиллар ва оролларни кашф этинг!
Телефон: 1111
Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 19.12.2025
Олдиндан банд қилиш 2026: 60% гача чегирмалар ва нима учун ўзбекистонликлар дам олишни олдиндан режалаштиришни бошлашди?
11:59 / 05.12.2025
Янги йил кайфияти учун қаерга боришади: Asialuxe Travel'дан ТОП йўналишлар
11:59 / 14.11.2025
Asialuxe Travel — Малдив ороллари учун юбилей нархлар!
13:00 / 26.08.2025