Ўзбекистон | 17:00 / 29.08.2024
7358
4 дақиқада ўқилади
Реклама

"Bars" шиналари: Ўзбекистонда шиналар қандай текширилади?

Фото: Bars

Бу йил Ўзбекистон автосаноати янги шина етказиб берувчисини танлади. Март ойида "Damas" автомобиллари сифатли ва чидамли "Bars" шиналарига ўтди, тез орада "Chevrolet Tracker" ва "Onix" ҳам ўтиши кутилмоқда. Бозорга нуқсонли маҳсулот чиқишини истисно қилиш мақсадида ҳар бир шина икки карра — оператор ва махсус жиҳоз томонидан текширилади.

Ангрендаги “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” шина заводи Ўзбекистон автоишлаб чиқарувчиларининг бирламчи комплектацияси учун шиналар етказиб берувчи бўлди. Бунинг учун у омологация ўтказди, маҳсулотни муайян автомобиль моделларига мослаштирди. Глобал талабларга мувофиқлигини АҚШ, Жанубий Корея, Бразилия, Хитой полигонларидаги синовлар тасдиқлади.

2024 йил охирига қадар “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix автомобилларини “Bars” шиналари билан комплектациялашга киришишни режалаштирган. Бу маҳаллий автосаноатнинг импорт бутловчи қисмларга боғлиқлигини қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

“Bars” шиналари ажойиб характеристикаларга эга. Протектор дизайни туфайли улар юқори тезликларда юксак барқарорликни ва автомобилнинг бошқарувчанлигини таъминлайди, шунингдек шинанинг йўл билан тишлашиши йўқоладиган “аквапарвоз” эффектини камайтиради”,- дея, қайд этди “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” бош директори Гуломжон Иномович Ибрагимов.

Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 млн дона автомобиль шинаси, 100 минг погонометр конвейер тасмасига тенг. “Birinchi Rezinotexnika Zavodi”да ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли – резина аралашмани яратишдан то тайёр маҳсулотни чиқариш ва сифат назоратигача йўлга қўйилган.

Завод жаҳон етакчиларидан замонавий жиҳозлар билан таъминланган, жумладан резина аралашмаларни тайёрлаш босқичида KOBE STEEL (Япония) жиҳозлари, компонентлар тайёрлаш босқичида Comerio Ercole (Италия) ва Fischer (Германия) компанияларининг, йиғув босқичида VMI (Нидерландия) ва LingLong (ХХР), сифат назорати босқичида KOBE STEEL (Япония) ва Yxlon (Германия) компаниялар жиҳозларидан фойдаланилади.

“Заводимизда 200 фоизли сифат назорати тизими жорий этилган. Дастлаб визуал назорат амалга оширилади, унда тажрибали операторлар ҳар бир шинани 100 дан зиёд эҳтимолий нуқсонлар мавжудлигига текширадилар. Кейин ҳар бир шина автоматик назоратдан ўтади. Агар шина текширувдан ўтмаса, унинг ён ҳалқаси кесиб ташланади, бу нуқсонли маҳсулотнинг бозорга тушишининг олдини олади”,- дея маълум қилди “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” бош директори Гуломжон Иномович Ибрагимов.

“Birinchi” маҳсулоти Ўзбекистон бозорида сотилади ва Россия Федерациясига экспорт қилинади. 2025-2026 йилларда маҳсулот оиласи маҳаллий иқлим шароитлари учун махсус ишлаб чиқилган янги шиналар билан бойитилади.

Автомобиль шиналарининг барча чиқарилаётган оиласи учун патентлар ва сертификатлар мавжуд.

Маълумот учун

“Birinchi Rezinotexnika Zavodi” — Ўзбекистондаги биринчи шина заводи. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида резинотехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Қиймати 200 млн АҚШ долларига тенг завод қурилиши 2018 йилда якунланган, ишга тушириш 2019 йилда амалга оширилди. Маҳсулотлар оиласи енгил автомобиллар учун 21 турдаги шина ва 27 турдаги конвейер тасмасидан иборат. “Birinchi Rezinotehnika Zavodi” маҳсулотининг сифати халқаро сифат менежменти тизимлари ISO 9001:2015, ISO 50001:2018 сертификатлари ҳамда IATF 16949:2016 тармоқ стандарти билан тасдиқланган.

2023 йил февралда “Birinchi Rezinotehnika Zavodi”нинг 100% улушини “Татнефть” гуруҳи сотиб олди.

Батафсил маълумот учун:

+998 99 673 63 40

+998 99 866 88 20

+998 99 803 50 11

Веб-сайт: brz.uz

 Реклама

Мавзуга оид