Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан, 1-4 синфларда 27 декабрдан бошланади.
Фото: Kun.uz
2025-2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади, бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, бошланғич 1-4 синфларда таътил бир кун олдин – 27 декабрдан бошланади.
Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
2026 йил 11 январ якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январ, душанба кунидан бошланади.