Ўзбекистон | 13:36 / 01.12.2024
14997
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан неча кун дам олади?

Конституция куни 8 декабр якшанба кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни душанба, 9 декабр кунига кўчирилади.

Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан ҳафтада беш кун ишлайдиганлар кетма-кет уч кун, олти кун ишлайдиганлар икки кун дам олади.

Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабр — Конституция куни якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабр — душанба кунига кўчирилади.

Шу тариқа:

  • 7 декабр, шанба — ҳафтада беш кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни;
  • 8 декабр, якшанба — Конституция куни;
  • 9 декабр, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

Мавзуга оид