Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча давлатларнинг ҳудудлари битта диаграммада солиштирилди
Мамлакатлар қитъа гигантларидан тортиб кичик орол давлатлари ва ҳудудларгача бўлган ўлчамларда кескин фарқ қилади.
Фото: Freepik
Visualcapitalist портали мутахассислари томонидан яратилган янги визуализацияда ҳар бир мамлакат ўзининг қуруқликдаги майдони ва ички сув ҳавзалари (кўллар, сув омборлари, дарёлар) йиғиндиси сифатида ҳисобланган умумий майдони бўйича тартибланган.
Сайёрадаги энг йирик давлатлар қаторига Россия, Канада, Хитой ва АҚШ киради — улар биргаликда Ернинг умумий қуруқлик майдонининг деярли 30 фоизини эгаллайди.
Россия сўзсиз етакчи: мамлакат Европа ва Осиёни боғлайдиган 11 соат минтақаси бўйлаб чўзилган. Ҳудудининг 65 фоиздан ортиғи абадий музлик зонасида жойлашган.
Канада кўп жиҳатдан ўхшаш: унинг шимолий ерлари тундра, тайга ва арктик иқлим билан қопланган. Шунга қарамай, Канада Статистика бошқармасига кўра, аҳолининг тахминан 66 фоизи АҚШ чегарасидан 100 километр узоқликда яшайди.
Спектрнинг бошқа учида Монако ва Гибралтар каби майда давлатлар жойлашган бўлиб, уларнинг майдони бир неча квадрат километрни ташкил этади.
Монако бор-йўғи 2,1 квадрат километр майдонда жойлашиб, Ватикандан кейин дунёдаги иккинчи энг кичик суверен давлатдир. Камтарона ўлчамига қарамай, князликда 39 000 га яқин аҳоли истиқомат қилади ва бу уни сайёрадаги энг зич жойлашган ҳудудлардан бирига айлантиради.
Гибралтар расмий равишда Британиянинг хориждаги ҳудуди бўлиб, бироз кўпроқ ҳудудни эгаллайди — 6,8 квадрат километр. У Испаниянинг жанубий учида жойлашган бўлиб, Атлантика океанини Ўрта Ер денгизи билан боғлайдиган асосий денгиз нуқтаси бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:43 / 30.07.2025
Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгаяди
08:00 / 14.03.2025
“Зарафшон” миллий табиат боғи ва иккита давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилди
08:52 / 01.03.2025
Диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмайди
14:12 / 18.02.2025