Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонада 3,8 млрд сўмлик утилизация йиғимларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар тўхтатиб қолинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 2 июндаги «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида»ги 347-сонли қарорига асосан, 1 августдан бошлаб автотранспорт воситаларини расмийлаштиришда утилизация йиғими жорий этилди.
Утилизация йиғими бевосита транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш жараёнида ундирилиши белгиланган. Лекин айрим уддабурон шахслар томонидан мазкур йиғимни четлаб ўтишга бўлган уринишлар ҳам учраб турибди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият пости ходимлари томонидан 46 дона «HYUNDAI» русумли транспорт воситасини «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган электрон божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда, мазкур транспорт воситалари учун ундилиши керак бўлган 3 млрд 385 млн сўмлик утилизация йиғими божхона декларациясида кўрсатилмагани аниқланган.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан «Тошкент товар» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда 5 дона «YUTONG» русумли автобус ҳамда 5 дона «JAC» русумли микроавтобус учун 419,2 млн сўм утилизация йиғими кўрсатилмагани маълум бўлган.
Мазкур постда аниқланган яна бир ҳолатда, «KIA BONGO» русумли юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасини «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда, божхона юк декларациясида 46,3 млн сўмлик утилизация йиғими кўрсатилмагани аниқланган.
«Аниқланган мазкур ҳолатлар натижасида салкам 3,8 млрд сўмлик утилизация йиғимларининг давлат бюджетига ундирилмай қолинишининг олди олинди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:33 / 24.11.2025
“10 ойда 15,5 трлн сўмлик утилизация йиғими тўланмаган” – Отабек Бакиров
13:17 / 22.11.2025
Доллар курси тушгани ҳисобига ташқи қарзлардан тежалган маблағнинг бир қисми экологияга ажратилди
11:20 / 03.11.2025
Ўзбекистонда қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади
15:05 / 23.09.2025