Ўзбекистон | 14:48 / 29.07.2022
9022
1 дақиқада ўқилади

Ҳар бир вилоятда камида 1 тадан IT академия ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Astrum академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув чоғида президент эътиборни кучайтириб, ёшларга озгина шароит яратиб берилса, бу соҳани янада юқорироқ поғоналарга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирди.

“Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун Astrum академиясини бежизга танламадим. Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли албатта.

Бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, барча масалаларини ҳал қилиб берамиз”, деди давлат раҳбари.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда бу ерга келиб, барча шароит ва имкониятларни кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид