Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада кучли шамол батутни унда ўйнаётган болалар билан бирга учириб юборди
Фото: Facebook/"Астана - Что? Где? Когда?" Гуруҳи
4 май куни кучли шамол Остонадаги “Жаннур” савдо маркази ҳудудида жойлашган батутни унда ўйнаётган болалар билан бирга учириб юборди. Бунинг оқибатида 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 5 бола жароҳат олган. Улардан 4 нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда. Маълум қилинишича, батут 20 метрча учиб, кейин ағдарилиб тушган.
Гувоҳларнинг айтишича, воқеа вақтида батутда 10 нафарча бола ўйнаётган бўлган.
“Улар ерга қаттиқ тушганлар, баъзи болаларни машиналар остидан қидиришга тўғри келган. Гувоҳлар болаларни шифокорлар келгунча тинчлантиришга ҳаракат қилишган. Фавқулодда хизмат ходимлари болаларни топиш учун батутни кесишларига тўғри келган”, деб маълум қилди гувоҳлардан бири.
Ушбу ҳолат юзасидан судгача тергов бошланган. Тергов “Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки сотиш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш” моддаси бўйича олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:11 / 22.06.2025
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
20:07 / 30.05.2025
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
16:03 / 30.01.2025